Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нигерияда жангарилар БМТ базасига ўт қўйди

210

Нигерияда 1 март куни ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор жангарилар БМТнинг базасига ҳужум қилиб, унга ўт қўйди.

Agence France-Presse (AFP) ахборот агентлигининг хабар беришича, жангарилар БМТнинг Диква шаҳрида (Борно штати) жойлашган базасига ўт қўйган. Базада ишловчи 25 киши бункерга яширинишга муваффақ бўлган. Таъкидланишича, жангарилар бункерни қамалга олиб, унга киришга уринмоқда.  

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум собиқ “Боко Ҳаром”, ҳозирда “ИШИДнинг Ғарбий Африка вилояти” номи остида ҳаракатланувчи террорчилик гуруҳи аъзолари томонидан амалга оширилган. 

Воқеанинг тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Жангарилар ҳужумини қайтариш учун воқеа жойига 40 км узоқликда жойлашган Марте шаҳридан ҳарбийлар йўл олган. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list