- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Покистонда меҳмонхона ёнида уюштирилган портлаш уч кишининг ўлимига сабаб бўлди
Покистонда меҳмонхона ёнида уюштирилган портлаш уч кишининг ўлимига сабаб бўлди
Покистоннинг Белужистон вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Кветта шаҳрида меҳмонхона ёнида уюштирилган портлаш уч кишининг ҳаётига зомин бўлди, яна 13 киши турли даражада жароҳат олган, деб хабар тарқатди Dawn газетаси.
Хабарда шаҳар касалхоналаридан бирининг бош врачи ва яна икки киши оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Айни пайтда портлаш сабаблари ўрганилмоқда.
Манба: uza.uz