Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади

223

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «C5+1» шаклидаги навбатдаги учрашув тўғрисида маълумот берди.

2021 йилнинг 23 апрел куни видеоконференцалоқа орқали Марказий Осиё ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги навбатдаги учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий сиёсат, Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ҳамда Афғонистонда мустаҳкам тинчликка эришишга кўмаклашиш йўналишларидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Бундан олдин, Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби билан телефонда гаплашгани хабар қилинганди. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list