- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракеталар ҳужумига учради
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракеталар ҳужумига учради
Ироқдаги Бағдод халқаро аэропорти яқинида жойлашган Америка армиясининг Victory лагерига бугун, 23 апрель куни ракета ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда Ироқ армиясидаги манбага асосланиб хабар берилмоқда.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар тўғрисида маълумот йўқ."Бағдод аэропорти яқинидаги Америка ҳарбий базасига учта ракета отилди", дейилган хабарда.
Ҳозирча бирон бир радикал ташкилот ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошларида АҚШ кучлари жойлашган Ироқ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учраганди.
Манба: qalampir.uz