Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қозондаги мактабда отишма: Ўқувчилар юқори қаватдан ўзини ташлади, қурбонлар сони ўндан ортиқ

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозондаги мактабда отишма: Ўқувчилар юқори қаватдан ўзини ташлади, қурбонлар сони ўндан ортиқ

233

ОАВ хабарига кўра, Татаристон пойтахтида рўй берган ҳодиса оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлган, 30дан ортиқ киши шифохонага ётқизилган. Ҳужум қилганлардан бири қўлга олинган, иккинчиси отиб ўлдирилган.

11 май куни Россиянинг Қозон шаҳридаги Жавдат Файзи кўчасида жойлашган 175-мактабда отишма рўй берди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, мактабга икки нафар қуролланган шахс бостириб кирган ва ўқувчиларни ўққа тута бошлаган. Ҳужум қилган шахслардан бири кўп ўтмай мактаб ҳовлисида қўлга олинган.

Baza манбаси қўлга олинган шахс ҳақида маълумотлар келтирган — у 19 ёшли Ильназ Галявиев бўлиб, тўрт йил муқаддам ушбу гимназияни тамомлаган, ҳозирда коллежда ўқийди.


Ижтимоий тармоқда унинг ҳибсга олинган ҳолатдаги сурати тарқалди. 

«Бизнес Online» нашри маълумотига кўра, полиция Туганлик кўчасидаги 10-уйни тинтув қилишга келган. Baza маълумотига кўра, қўлга олинган ўсмир ўзи яшайдиган квартирада бомба борлиги ҳақида айтган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бу квартирани штурм қилишга қарор қилган, ҳудуддаги бошқа уйларда яшовчилар эвакуация қилинган.

Ҳужум қилганларнинг иккинчиси гимназиянинг тўртинчи қаватига жойлашган ҳолда қаршилик кўрсатишда давом этган. ОАВда у бир неча кишини қўлга олган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Интернетда тарқалган видеолардан бирида ўқувчиларнинг икки нафари тўртинчи қаватдан ўзини ташлагани акс этган.

РИА Новости хабарига кўра, отишмадан кейин портлаш овози ҳам эшитилган. 

Mash манбаси хабар қилишича, ҳужум қилган иккинчи шахс махсус амалиёт чоғида йўқ қилинган. Бу маълумотни «Интерфакс» ва ТАСС манбалари ҳам тасдиқлади.

Отишма оқибатида камида 11 киши. Шунингдек, 32 киши жароҳатлангани маълум. Мактаб ҳудуди ўраб олинган. Ўқувчилар қўшни бинога кўчирилган. Деразалардан сакраганларнинг икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган.

Татаристон президенти Рустам Минниханов воқеа жойига йўл олган. Унинг матбуот хизмати РБК мухбирига маълум қилишича, президент мактаб биносига ҳам кирган.


Манба: kun.uz

 


Munosabat bildirmoq


Back to the list