Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Афғонистонда 10 нафар инглиз-америкалик мина қидирувчилари ўлдирилди
Афғонистонда 10 нафар инглиз-америкалик мина қидирувчилари ўлдирилди
224
Ниқобли жангарилар Афғонистонда миналардан тозалаш билан шуғулланувчи инглиз-америка HALO Trust нотижорат ташкилотининг 10 нафар ходимини ўлдиришди, деб хабар қилди маҳаллий телеканал 1TV манбасига асосланиб. РИА Новости.
Телеканал маълумотларига кўра, бу ҳужум мамлакат шимоли-шарқидаги Бағлон вилояти, Бағлон Маркязи туманида содир бўлди. Шунингдек, 14 нафар ходим ярадор бўлган.
Расмийлар телеканалга берган маълумотга кўра, ҳужум "Толибон" радикал ҳаракати жангарилари томонидан уюштирилган.
Манба: sputniknews-uz