- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- “Загранпаспорт”ларни исталган ҳудуддаги “паспорт стол”дан олиш мумкин бўлди
“Загранпаспорт”ларни исталган ҳудуддаги “паспорт стол”дан олиш мумкин бўлди
“Ҳозирги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ишлар ҳаммаси фуқаролар учун қилинмоқда. Авваллари идентификация ID-карталарини экстерриториал тамойил асосида исталган ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда олиш мумкин эди. Яъни фуқаро доимий рўйхатда Бухорода бўлгани ҳолда, бир муддатга Тошкент шаҳрига келганида шу ердаги туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига учраб, биометрик паспортини ID-картага алмаштира оларди.
Эндиликда, фуқароларга янада қулайликлар тақдим этиш мақсадида қонунчиликка яна ўзгартириш киритилди. Унга кўра, хорижга чиқиш биомерик паспорти, яъни халқ тилидаги “загран паспорт”ни ҳам исталган ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига учраб, 10 кун ичида олиб кетиш имкони тақдим этилмоқда”, - деди Тошкент ШИИББ МваФРБ бўлим бошлиғи Санжар Қосимов Kun.uz’га берган интервьюсида.Манба: kun.uz