- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Лондон Францияни ноқонуний миграцияга қарши натижасиз ҳаракат қилаётганликда айбламоқда
Лондон Францияни ноқонуний миграцияга қарши натижасиз ҳаракат қилаётганликда айбламоқда
Лондон француз қирғоқ муҳофазаси хизмати ноқонуний мигрантларнинг Англиягача етиб келишига йўл қўйиб берадиган бўлса, Парижга ваъда қилинган кўп миллионли кўмакни бермаслигидан огоҳлантирди, дейилади “ТАСС” хабарида.
“The Times” газетаси Бирлашган қироллик ички ишлар вазири Прити Пател сўзларидан иқтибос олган.
Лондон Парижга ҳозирча маблағ ажратмаган. “Тўлов натижага қараб бўлади, ҳозирча натижа кўрингани йўқ”, деди вазир.
Бунда гап Ла-Манш бўғозидаги қўриқлаш хизматлари учун британ ҳукумати Францияга ваъда берган 54 евро миқдоридаги кўмак ҳақида бормоқда.
Манба: uza.uz