Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Нигерияда жангарилар автобусга ўт қўйиши оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

290

Нигериянинг Борно штатида террорчилар одамларни олиб кетаётган автобусга ўт қўйди. Бунинг оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, автобусда Гидан Бава қишлоғи аҳолиси бўлган. Улар Сабон Бирнига йўл олаётганда жангарилар пистирмасига учраган. 

Расмий маълумотларга кўра, жангарилар ҳужуми оқибатида 17 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Яна 7 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Шу билан бирга, воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, автобуснинг ичи одамлар билан лиқ тўла бўлган. Воқеа жойида камида 30 кишининг жасади қолдиқлари аниқланган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list