- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- “Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича ўқув тренинглар ўтказилди.
“Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича ўқув тренинглар ўтказилди.
Жорий йилнинг ноябр ва декабр ойларида «Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш» Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳаси ва иштироки доирасида, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани маҳалла раҳбарлари (вакиллари) учун “Терроризмга олиб келувчи зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш” бўйича кўп босқичли (22-23 ноябр – биринчи босқич, 24 ноябр-8 декабр – иккинчи босқич амалиёт даври, 9-10 декабр – учинчи якуний босқич) ўқув тренинглари ўтказилди.
Ўқув дарслари GIZ ҳомийлиги, иштироки ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан махсус ишлаб чиқилган “Ўқув модул”лари асосида, Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази эксперт-тренерлари томонидан олиб борилди. Якунда тренинг иштирокчиларга тегишли сертификатлар топширилди.