Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Меҳнат мигрантларини АҚШга кириш тартиби соддалаштирилади

259

АҚШ айрим турдаги ишчиларга суҳбат ўтказилмасдан виза беришни бошлайди.

“Давлат департаменти меҳнат мигрантларининг АҚШга киришини вақтинча соддалаштиради”, дейилади давлат маҳкамаси сайтидаги маълумотда.

2022 йилнинг 31 декабригача Америка консулликларига айрим турдаги ишчилар билан шахсий суҳбат ўтказмасдан виза тақдим этишга рухсат берилган.

Давлат департаменти буни меҳнат мигрантлари АҚШ учун катта аҳамиятга эгалиги билан изоҳламоқда.

“Департамент вақтинча иш билан таъминланган мигрантлар меҳнати АҚШ иқтисоди учун муҳим эканини тан олади ва виза бериш вақтини қисқартиради”, дейилади маҳкама баёнотида.


Манба: uza.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list