Dolzarb!
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари аниқланди
Андижонда “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари аниқланди
257
16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида бу аёллар ҳозирда Туркия давлатида бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир”* диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
* Ўзбекистонда тақиқланган террорчилик ташкилоти.
Манба: sputniknews-uz.