Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан 322 нафар ҳужжатсиз ўзбекистонликларга ватанга қайтиш учун сертификат расмийлаштирилган

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси томонидан 322 нафар ҳужжатсиз ўзбекистонликларга ватанга қайтиш учун сертификат расмийлаштирилган

304

2022 йил 15 март куни Украинадан Полшанинг Катовице аэропорти орқали 250 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 43 нафар аёл, 20 нафар вояга етгаман шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахборотида айтиб ўтилган. 

28 февралдан 11 мартга қадар 26 та авиарейс ташкиллаштирилди. Дипломатик ваколатхоналаримизнинг фаол саъй-ҳаракатлари натижасида ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудуддан 5 884 нафар юртдошимиз, жумладан 300 нафар аёл, 700 дан зиёд 14 ёшгача бўлган болалар, 40 нафар имконияти чекланган шахслар, шунингдек талабалар ва меҳнат мигрантлари олиб чиқилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси (вақтинча Лвов шаҳрида жойлашган) мамлакатнинг чекка ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация пунктларига олиб келиш юзасидан ёрдам кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг Полшадаги Элчихонаси томонидан ҳужжати йўқ 322 нафар фуқаромиз учун Ватанга қайтиш учун сертификатлар расмийлаштирилди.


Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list