Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўйича жиноий ишга 11 нафар ўзбекистонлик ҳам тортилган

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўйича жиноий ишга 11 нафар ўзбекистонлик ҳам тортилган

363
Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий норозилик намойишлари сабаб 19 нафар хориж фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратурасига таяниб, Tengrinews хабар берди.

«Айни вақтда январь ойидаги воқеалар сабаб 19 нафар хориж фуқаросига нисбатан жиноят иши олиб борилмоқда. Уларнинг 11 нафари — Ўзбекистон, тўрт нафари — Россия, икки нафари — Қирғизистон ҳамда бир нафардан Хитой ва Тожикистон фуқароларидир.

Мазкур фуқароларнинг тартибсизликларда қилган ҳаракатлари ‘ўғирлик’ моддаси бўйича баҳоланмоқда. Тергов давом этмоқда, ўзгаришлар бўлиши мумкин», — дейди Жиноий суриштирув хизмати бошлиғи Серик Шалабаев.

Бош прокуратура январь воқеалари чоғида Қозоғистон ҳудудий яхлитлиги учун хавф-хатарлар бўлганини маълум қилган.

Аввалроқ Қозоғистонда январь ойида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида қўлга олинган 18 нафар хорижлик ҳамон ҳибсда қолаётгани, уларнинг аксариятини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этиши тўғрисида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланганди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилган.

Мамлакатдаги кескинлик муносабати билан Тўқаев КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти)га мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ташкилот чекланган муддатга республикага тинчликпарвар контингент юборганди. Шунингдек, Тўқаев тартибсизликлар сабабларини ўрганувчи, айбдорларни аниқловчи ва жавобгарликка тортувчи тергов гуруҳини тузишни буюрган. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, тартибсизликлар иштирокчилари хорижда малака оширган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар «қуролли жиноятчи» ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган. Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш қўзғатди.


Манба: zamin.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list