Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Наманганда икки нафар аёлни Қирғизистон орқали Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс қўлга олинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Наманганда икки нафар аёлни Қирғизистон орқали Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс қўлга олинди

367

Наманганда икки нафар аёлни Қирғизистон орқали Туркияга фоҳишалик учун юборишга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Насиба Муродова (исм-шариф шартли) ушланди. У Норин туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган икки аёл билан бирга Андижон вилоятида жойлашган «Дўстлик» чегара постидан ўтаётганида тўхтатилди.

Суриштирувлар давомида Насиба Муродова уларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Қирғизистон орқали Туркияга учириб юбормоқчи бўлгани аниқланди. Шу жойнинг ўзида «Ўш—Истанбул» авиарейси учун икки нафар аёлга олинган авиачипталар тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Насиба Муродовага нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list