Dolzarb! Цветные революции и НПО

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қозоғистонда президентга суиқасд тайёрлаган жосус қўлга олингани хабар қилинди

267

25 март куни Нур-Султон шаҳрида махсус хизмат ходимлари мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга суиқасд уюштиришни режалаштирган «хорижий разведка агенти»ни қўлга олган. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) хабар бермоқда.

Миллий хавфсизлик қўмитаси қўлга олинган шахсни «агент «А» деб атамоқда. У Қозоғистон фуқароси экани тасдиқланган.

Қўмита маълумотларига кўра, президентга суиқасд уюштиришдан ташқари, у махсус ва ҳуқуқ-тартибот органлар ходимларига қарши терактлар уюштириб, айрим юқори мартабали давлат хизматчиларига суиқасд қилишни режалаштирган.

Шунингдек, қўлга олинган шахс Қозоғистонда Россияга қарши ташвиқот ишларини олиб бориш вазифаларини ишлаб чиққани қайд этилган.

Тинтув чоғида ундан снайпер милтиғи, гиёҳванд моддалар ва катта миқдордаги пул мусодара қилинган.

Қайд этилишича, ҳибсга олинган шахс «хорижий давлатнинг кўрсатмаси ва манфаатларини кўзлаб амалга оширган» қўмита санаб ўтган қилмишларига иқрор бўлган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 255-моддаси, 4-қисми (терроризм акти) ва 24-моддаси, 1-қисми (жиноят ва суиқасдга тайёргарлик) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list