Dolzarb!
Терроризм/Экстремизм, как явление
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Эрдоған АҚШни Суриядаги террорчиларга қурол-яроғ етказиб беришда айблади
Эрдоған АҚШни Суриядаги террорчиларга қурол-яроғ етказиб беришда айблади
186
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған АҚШни Анқара террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилотларга қурол-яроғ етказиб беришда давом этаётганликда айблади, дея ёзади RT.
“Афсуски, коалициянинг барча кучлари, айниқса АҚШ, бу террорчилик ташкилотларга жиддий қурол, воситалар, ўқ-дори етказиб беришмоқда ва буни ҳозиргача давом эттиришмоқда”, - деди Эрдоған. Унинг сўзларидан “Yeni Safak” нашри иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Туркия томони 100 нафар террорчини йўқ қилган.
“Биз терроризми таг- томири билан қуритамиз”, - дея қўшимча қилган Туркия раҳбари.
Манба: sputniknews-uz.com