- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Ўзбекистон фуқароларининг Россияда “прописка”сиз қолиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон фуқароларининг Россияда “прописка”сиз қолиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг рўйхатга олинмаган ҳолда ушбу ҳудудларда қолиш муддатини ўзаро 15 кунгача узайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси хабар берган.
Аввал Россияда ўзбеклар учун етти кун ичида, Россия Федерацияси фуқаролари учун эса Ўзбекистонда уч кун ичида рўйхатдан ўтиш зарур эди.“Бир томоннинг бошқа давлат ҳудудида вақтинча яшовчи фуқаролари 15 кун ичида кирувчи давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш (яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш) мажбуриятидан озод қилинади. ”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади.
Манба: qalampir.uz