Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда қорақалпоғистонлик мигрантлар билан учрашув ўтказилди

311

Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси томонидан Свердловск вилоятидаги “Урал-Ўзбекистон” дўстлик жамияти раҳбари ўринбосари, Берунийдан келган Дилором Ражапова ва Екатеринбургдаги умумий овқатланиш тармоғида меҳнат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Тадбирдан кўзланган мақсад 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистонда содир этилган тартибсизликлар, мазкур воқеалар ортида хориждаги кимсалар турганини тушунтириш, Ўзбекистон президенти томонидан ҳудудни янада ривожлантириш, қорақалпоғистонлик аҳоли турмуш даражасини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар тақдим этишдан иборат бўлди.

Дилором Ражапова рўй берган тартиббузарликлар ғараз мақсадли кимсалар томонидан амалга оширилгани, бу йўлда улар қорақалпоқ ёшларини чалғитишга урингани ҳақидаги ўз фикрини билдирди. Ўзбекистон кўп миллатли давлат бўлиб, турли миллатга мансуб фуқаролар тинч-тотув ҳаёт кечириб келаётгани, улар қонуний ҳақ-ҳуқуқлари бирдай таъминланаётгани таъкидланди.

Хўжайлидан келган Танатар Бекниязов Ўзбекистон президенти томонидан Қорақалпоғистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ўзгаришларни таъкидлаб, бош қомусга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларда фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари биринчи ўринга қўйилаётгани, халқ турмуш шароитини янада яхшилаш, ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний мустаҳкамлашга алоҳида қаратилганини қайд этди.

Учрашувда жорий йил 20 июнь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг конституциявий комиссия аъзолари билан ўтказган учрашувдаги нутқи мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list