Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Тошкент вилоятида «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилотининг 8 нафар аъзоси қўлга олинди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкент вилоятида «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилотининг 8 нафар аъзоси қўлга олинди

391

Тошкент вилояти ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан, Тошкент вилояти ҳудудида диний муҳитни соғломлаштиришга қаратилган ҳамкорликдаги тезкор профилактик тадбирлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, вилоятнинг Тошкент туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирлари давомида «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилотнинг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган 8 нафар аъзоси қўлга олинган.

Маълум бўлишича, улар 22–25 ёшлардаги шахслар бўлиб, ўзаро келишган ҳолда, келгусида Сурия давлатига чиқиб «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилоти жангарилари сафига қўшилишни режа қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суруштирув, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list