Dolzarb! Информация для родителей

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияда сарсон бўлиши сабаби маълум қилинди

323

Россиянинг Кубан давлат тиббиёт университетида ўқишга кирганига ишонтирилган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари видеомурожаати ортидан институт маъмурияти баёнот берди. Ўқишга қабул қилинмаганига талабалар имтиҳондан йиқилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти талабалари бўлган йигит-қизлар Россиянинг Кубан давлат тиббиёт университетига юборилиб, кўчада қолаётгани бўйича видеомурожаати чиққанди.

Талабалар айтишича, стоматология ва даволаш ишлари факултетида ўқиш 3+2 шаклидаги қўшма дастур асосида ташкил этилган. Талабалар 3 йил Ўзбекистонда, 2 йил эса Россияда таҳсил олиши керак бўлган. Лекин талабалар бир қисмига Кубан давлат тиббиёт университети рад жавобини берган.

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти раҳбарияти изоҳига кўра, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб институт Россиянинг Кубан давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда қўшма таълим ташкил қилган.

2019 йил 27 мартда тузилган шартномага мувофиқ, ўқишга қабул қилинган талабалар учун стоматология йўналиши учун 3 йил Ўзбекистонда, 2 йил Россияда ўқиш белгиланган. Унга кўра, 2019-2020 ўқув йилида стоматология йўналишига 50 нафар талаба қабул қилинган.

Маълум қилинишича, 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича стоматология йўналишида таҳсил олган 46 нафар, Даволаш иши йўналишида таҳсил олган 40 нафар талабалар 3-босқични битириб, 2022 йил 21 август куни Кубан давлат тиббиёт университетига ўқув-услубий бўлим бошлиғи Г.Маматханова, Халқаро факултет декани М.Ашурова, декан ўринбосари А.Абдуғаниевалар бошчилигида юборилган.

Институт маъмурияти берган хабарига кўра, стоматология йўналишига қабул қилинган талабаларнинг айримлари Кубан давлат тиббиёт университети имтиҳонидан ўтолмагани учун қабул қилинмаган.

“Жорий йил 25 август куни Кубан давлат тиббиёт университетида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти стоматология йўналиши 3-босқични битирган талабаларидан имтиҳон олинган. Ўтказилган имтиҳон натижаларига кўра, стоматология йўналишида таҳсил олаётган 46 нафар талабалардан 25 нафари белгиланган баллни олиб, ўқишни давом эттиришга тавсия этилган. Қолган 21 нафар талабалар белгиланган баллдан паст бахо олиб, имтиҳондан ўта олмаган”, – дейилган хабарда.

Бироқ видеомурожаатда айтилишича, талабалар олинган имтиҳон уларнинг ўқишга қабул қилинишига таъсир қилмаслигига ишонтирилган.

Институт имтиҳондан ўтолмаган талабаларнинг Курск давлат тиббиёт университетида ўқишини давом эттириши, бунда контракт миқдори ўзгармаслиги ва талабларнинг бориш-келиш харажатлари институт томонидан қоплаб берилишини маълум қилган.



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list