Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги масжидда содир этилган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралади

197

Ўзбекистон ТИВ Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган терактни қатъий қоралади.

«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.

Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2 сентябр куни жума намози пайтида террорчилик ҳаракати содир этилганди. Ҳужум натижасида 29 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланган. Теракт ИШИД тарафдорлари томонидан амалга оширилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list