Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россия элчихонаси олдида портлаш бўлди

207

Афғонистон пойтахти Қобулда Россия элчихонаси дарвозаси олдида портлаш содир бўлди. “Reuters” полицияга таяниб, уни худкуш-террорчи уюштирган, дея хабар бермоқда.

“Толибон” соқчилари Россия элчихонасига яқинлашаётган худкуш-террорчига қарата ўт очган. Худкуш-террорчи Россиянинг Қобулдаги элчихонаси дарвозасида портлаш содир этган”, дейилади хабарда.

РИА Новости манбасига кўра, портлаш бугун, 5 сентябрь куни эрталаб Қобулнинг Россия элчихонаси жойлашган туманида содир бўлган. Портлашда россиялик дипломат ва элчихона қўриқчиси жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятининг Гузара шаҳридаги масжидда жума намози вақтида портлаш уюштирилганди. Ҳодисада 28 киши ҳалок бўлди.



Манба: qalampir.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list