Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда 19 нафар ўзбекистонликнинг паспорти иш берувчи томонидан олиб қўйилди

253

Россияда Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари олиб қўйилгани аниқланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ханти-Мансийск автоном округи Няган шаҳрида 19 нафар Ўзбекистон фуқароларининг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилган. 

Шунингдек, хабарда айтилишича, ўзбекистонликлар ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатилган ва ҳуқуқлари бузилган.

Фуқароларнинг мурожаати Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ханти-Мансийск автоном округидаги вакили томонидан ўрганилган ва Россия мутасадди ташкилотлар билан тезкор ҳаракатлар натижасида улар ҳужжатлари олиб берилган ва ҳуқуқлари тикланган.

Бундан олдин Россияда 12 нафар ўзбекистонликнинг паспорти иш берувчилардан олиб берилганди.


Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list