Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкентда 18 ёшли талаба қиз терроризмда айбланиб, 5 йилга “кесилди”

360

Ижтимоий тармоқда Тошкентда 18 ёшли қиз 4 йилга қамалгани, прокурор ҳам суддан енгиллик беришини сўраганида судия унга енгиллик бермагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар судлари изоҳ берди.

Маълум қилиниишича, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг жорий йил 18 августдаги ҳукмига кўра Д.Жумаева (2004 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) Жиноят кодексининг 155-2-моддаси (террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 1-қисми билан айбли, деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг жорий йил 18 октябрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 18 августдаги ҳукми ўзгартирилиб, Д.Жумаеванинг айбловидан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди чиқарилиб, ушбу модда билан ва 59-моддаси тартибида тайинланган жазо бекор қилинган. Д.Жумаевага Жиноят кодексининг 244-2-моддаси 1-қисми билан тайинланган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилиб, мазкур кодекснинг 155-2-моддаси 1-қисми билан, ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 4 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан Д.Жумаевага узил-кесил ўташ учун 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида Д.Жумаеванинг жорий йил 9 апрелдан 13 июнга қадар қамоқда сақланган ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, қамоқда сақланган 2 ой 4 кунни жазо муддатидан чегириб, Д.Жумаевага узил-кесил ўташ учун 4 йил 11 ой 26 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилган.

“Албатта, эндигина 18 ёшга тўлган Д.Жумаевага нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганлиги ғоятда ачинарли. Ижтимоий тармоқларда Д. Жумаеванинг “олий ўқув юртига ўқишга кирганлиги, прокурор ҳам унга енгиллик сўрагани” кенг муҳокама қилинмоқда. Бироқ, шуни унутмаслик лозимки, хоҳ талаба бўлсин, хоҳ ёши улуғ шахс бўлсин, қонун барчага баробар, жиноятга эса жазо муқаррар. Ўз навбатида фаол фуқаролик позициясига эга бўлган кўплаб юртдошларимиз айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганига ҳам норозилик билдирганлар. Албатта, бундай куюнчаклик, шу юрт фарзанди – Д.Жумаеванинг тақдирига бефарқ бўлмаслик таҳсинга сазовор ҳолат.

Аммо, Д. Жумаева террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетиш мақсадида яқинларидан хуфёна тарзда жомадон харид қилган. Жорий йилнинг 15 мартида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга эришган. Уларни ўз танишининг уйида яширин равишда сақлаб келган. Энг аянчлиси, 2022 йил 26 март куни соат 11:00 да “Ўзбекистон-Туркия-Сурия” йўналиши орқали Сурияга бориб, террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш мақсадида ҳаракат қилаётганида фош этилган ва процессуал тартибда ушланган. Суд Д.Жумаевани очиқда қолдириш орқали қайта тарбиялаш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган”, дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, Д. Жумаеванинг жиноят содир этишдаги айби тергов ва биринчи босқич суди жараёнларида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатмалари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, уяли телефон аппаратларини текшириш учун олиб қўйиш ва кўздан кечириш баённомалари, А4 форматидаги 12 дона қоғоз варағига жойлаштирилган матнли ёзишмалар, суд-техник экспертизасининг хулосалари ва унга илова қилинган DVD+R дисклар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита экспертларининг судга оид диншунослик экспертизасининг хулосалари ҳамда жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини тўлиқ топган.

“Бу билан Д. Жумаевага оид суд қарорлари энди ўзгармайди, дейишдан мутлақо йироқмиз. Зотан, Тошкент шаҳар суди томонидан чиқарилган ажримдан норози тарафлар жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартиб ва муддатларда Олий судга кассация тартибида шикоят бериш ёки протест келтиришга ҳақли эканлиги маълум қилинади”, дея якунланган расмий хабар.

Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq

Back to the list