Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистондан Россияга уюшган тартибда меҳнат мигрантларини юбориш 3,4 бараварга камайди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистондан Россияга уюшган тартибда меҳнат мигрантларини юбориш 3,4 бараварга камайди

225

2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистоннинг 25 мингга яқин фуқароси ишлаш учун уюшган тартибда Россияга юборилган. 2021 йилда бу кўрсаткич қарийб 85 мингга тенг эди. 

«2022 йилнинг ўн ойи давомида 24 985 нафар Ўзбекистон фуқароси уюшган тартибда Россияга ишлаш учун юборилди», деб хабар берди Interfax Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таянган ҳолда. 

2021 йилнинг ўн ойи давомида 84 574 киши Ўзбекистондан уюшган тарзда Россияга ишлаш учун юборилган эди. Демак, бундай жараён натижасида меҳнат мигрантларини Россияга юбориш 3,4 баробар камайган. 

2017 йил апрелида Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган тарзда жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланган эди. 

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Россия Федерациясида 1,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси ишламоқда. Бу хорижда меҳнат қилаётган мамлакат фуқароларининг қарийб 70 фоизини ташкил қилади. 


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list