Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Хорижда қийин аҳволга тушганларнинг кўпчилигини ишлаш учун норасмий кетганлар ташкил қилади — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Хорижда қийин аҳволга тушганларнинг кўпчилигини ишлаш учун норасмий кетганлар ташкил қилади — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

175

Хорижда қийин аҳволга тушганларнинг кўпчилигини ишлаш учун норасмий кетганлар ташкил қилади. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Эрматов маълум қилди.

Афзал Эрматовнинг айтишича, чет элга ишлаш учун расмий равишда кетган фуқаролар орасида алданган ва оғир аҳволга тушганлари деярли йўқ.

Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг аксарияти ўзлари норасмий равишда кетган, алданиб қолганлардир. Яқинда Европа давлатларига ишлаш учун борган ўзбек муҳожирларни мониторинг гуруҳимиз бориб, ўрганиб келди. Улар Фарғонадаги консалтинг компанияси орқали у ерларга кетган. Яна Англияга ҳам шу тарзда нораймий кетганлар бор. Яъни улар 5 минг доллардан пул бериб чет элга кетган.

Ўша компаниялар фақатгина сайтдан маълумотларни тўлдириб беради ёки телефон қилиб суҳбат ўтказади холос. Шу сайтдан рўйхатдан ўтказгани учун фуқароларни алдайди. Улар ўзларини танишлари орқали фуқароларни жалб қилади. Биз давлат томонидан юборилган муҳожирлар хорижда қийин аҳволга тушиб қолди деган фикр нотўғри. Кўп одамлар 5 минг доллар берсам аниқ кетаман, деб ўйлайди. Бундайларни эса «ишга жўнатадиган одамлар» кўп», – деди агентлик расмийси.

Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунга кўра, ҳозирда республика бўйича 7 та юридик шахс хорижда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган фуқароларни ишга жойлаштириш ҳуқуқига эга. Уларга вазирликнинг тегишли лицензия берилган. Қонунда бундай агентликлар кўрсатган хизматлари учун фуқаролардан пул олишга ҳақи йўқлиги белгилаб қўйилган. Яъни улар фақат ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, яъни 300 минг сўм пул олишга ҳақли холос. Бундан ортиқ бир сўм ҳам олишга ҳақли эмас.

Афсуски, сўнгги пайтларда консалтинг хизмати, ишчи виза олиб бериш хизмати, деган турли хил хизматларни кўрсатиш ниқоби остида фуқаролардан 1 миллион сўмдан 5-6 минг АҚШ долларигача пул олиш ҳолатлари кўпаймоқда. Бу борада келиб тушган мурожатлар асосида текширишлар ўтказиб, ноқонуний фаолият юритаётган ташкилотларга нисбатан чоралар кўриляпти. Яъни қонун билан белгиланган маъмурий жарималар мавжуд», – деган мутахассис.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list