Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Туркияда ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликда айбланиб, ҳибсга олинди

180

Туркиянинг Текирдоғ шаҳрида икки ўзбекистонлик аёл фоҳишаликда айбланиб, полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий нашрлари хабар берди. 

Қайд этилишича, Текирдоғ шаҳри Капакли туманида полиция бошқармаси гуруҳлари томонидан фоҳишаликка қарши кураш операцияси ўтказилган. Унда ижтимоий тармоқлар – Facebook, Twitter, Instagram орқали интим суратларни жойлаштириб, остига телефон рақамини ёзиб, жинсий хизматлар, хусусан фоҳишаликни таклиф қилаётган аёллар қўлга олинган. 

Операцияда Ўзбекистон фуқароси К.Х. (32 ёш) ҳамюрти – Ўзбекистон фуқароси Н.Й.ни (29 ёш), С.М.ни (22 ёш), Д.У.ни (25 ёш), Н.А.ни (37 ёш), С.Т.ни (32) ва Р.У.ни (25ёш) фоҳишаликка “сотгани”, Ф.Ч. исмли шахс эса аёлларга турар жой ажратгани ва эркаклар билан учрашувлар ташкил қилгани аниқланган.

К.Х. ва Ф.Ч. қўлга олинган. Сўроқлардан сўнг ўзбекистонлик К.Х. ҳибсга олинган, Ф.Ч. эса шартли равишда озод қилинган. 

Қайд этилишича,  6 нафар хорижлик аёл, қонуний муолажалар якунлангач, депортация қилиниши учун шаҳар Иммиграция бошқармасига топширилади.


Манба: Qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list