Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Мексикада жиноятчилар томонидан ўғирланган 7 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

222

Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Гомес-Паласио шаҳридаги уйларнинг бирида 7 нафар муҳожир мажбуран тутиб турилгани аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 911 хизматига бир гуруҳ осиёлик муҳожирлар мажбуран ушлаб турилгани тўғрисида хабар келиб тушган. Кейинроқ аниқланишича, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлган: 5 нафар эркак, бир аёл ва вояга етмаган шахс.

Ўзбекистонликларнинг сўзларига кўра, улар автобусда Қуйи Калифорнияга кетаётган бўлган. Гомес-Паласио шаҳрида тўхташган вақтида уларга ҳужум қилишган.

Жиноятчилар Ўзбекистон фуқароларининг йўлни давом эттириши учун 1,2 минг доллар талаб қилган. Жабрланувчилар ёнида пул бўлмагани боис, уларни хусусий уйлардан бирига олиб келиб, муҳожирлар орқали бошқа усулда пул ишлашни режа қилишган.

Қутқарилган фуқаролар Ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш миллий миграция институтига жўнатилган.



Манба: darakchi.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list