Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда меҳнат мигрантларини мажбурий суғурта қилиш жорий этилиши мумкин

166

Агар лойиҳа амалга ошса, мигрантлар барча турдаги тиббий ёрдам олиши мумкин бўлади. 

МДҲ Ижро қўмитаси йиғилишида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини тиббий суғурталаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси келишиб олинди. 

Лойиҳа Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида меҳнат мигрантлари учун мажбурий тиббий суғуртани жорий этишни назарда тутади. 

Лойиҳа Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида муҳокама қилинди. Кейинчалик, лойиҳа Ҳамдўстлик Давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун киритилиши режалаштирилган. 

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россияда меҳнат қилаётган МДҲ давлатларидан келган мигрантлар барча турдаги тиббий ёрдам олиши учун мажбурий тиббий суғурта жорий этилади (ҳозирда уларга фақат шошилинч тиббий ёрдам бепул тақдим этилмоқда).



Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list