Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

“Толибон” ичида келишмовчилик кучаймоқда

138

“Толибон” ҳаракати етакчилари ўртасидаги келишмовчилик кучайди. Айниқса, мамлакатда аёллар таълими тақиқлангандан сўнг, етакчилар орасидаги умумий қарашларга путур етди. Хусусан, “Толибон”нинг ҳозирги раҳбари мулла Ҳайбатулла Охундзоданинг Афғонистон муваққат ҳукуматини танқид қилиб, уларни “савдогарлар” деб атаган аудиоёзуви ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда “Hasht-e Subh Daily” хабар берди.

Қайд этилишича, Охундзоданинг ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувида “Толибон” ҳукумати танқид остига олиниб, “бу ҳукумат эмас, транзакция” экани айтилиб, ҳукуматнинг бундай савдолашуви мусулмонлар учун эмас, балки бир қанча одамлар манфаатини кўзлаб, амалга оширилаётгани таъкидланган. 

“Хавфсизлик “ҳукумат” ичида муҳим аҳамиятга эга. Ўз сўровларингиздан воз кечинг ва барча талабларингизни шариат қонунларига топширинг, чунки устунликка интилиш катта хавфга олиб келади”, деган толиблар етакчиси.

Маълумот учун, Афғонистонда қизлар таълими бекор қилингач, бу қарорга қарши бўлган бир неча муваққат ҳукумат вакиллари “Толибон” етакчиси Ҳайбатулла Охундзода номига чекловларни бекор қилиш талаби билан хат йўллаган. Охундзода эса талабларни рад этган.

 “Агар шариат бўйича 12 ёшдан ошган қизлар уйдан ёлғиз чиқиб кетиши мумкинлигини исботласангиз, аёлларга ўқишга рухсат бераман”, деган Охундзода уларга жавобан.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ вакили билан учрашган Афғонистон Ички ишлар вазири мамлакатда аёллар таълими бутунлай чекланмаслигини айтганди. Яқинда эса Афғонистонда Аёллар инқилоби бошлангани маълум қилинганди.


Манба: qalampir.uz

Munosabat bildirmoq


Back to the list