Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Тошкент шаҳар маҳалла вакиллари учун рақамли коммуникация бўйича тренинг ўтказилди (биринчи гуруҳ)

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Тошкент шаҳар маҳалла вакиллари учун рақамли коммуникация бўйича тренинг ўтказилди (биринчи гуруҳ)

128

Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази (МТЎМ) БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳрининг 10 нафар маҳалла қўмиталари раҳбарлари учун “Зўравон экстремизмнинг олдини олиш ва унинг профилактикаси соҳасида ташаббус” мавзусида 2023 йил 9 январдан 28 февралгача иккита модули (9-10 январ кунлари биринчи қисм, 23-24 январ кунлари иккинчи қисми) ва Менторинг (11-22 январ кунлари амалиёт даврининг биринчи қисми, 25 январ-28 феврал кунлари амалиёт даврининг иккинчи қисм) бўйича ўқув Тренинг ўтказди. Тренингнинг ҳар иккала модули пойтахтимиздаги “Шодлик Палаc” меҳмонхонасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди, менторлик эса онлайн режимда ўтказилди.

МТЎМ ўз олдига маҳалланинг телеграм каналларида камида 10 саҳифа яратишни мақсад қилиб қўйган, уларнинг мазмуни зўравон экстремизмга қарши қаратилган муқобил нарративлар билан тўлдиришдир. Бунинг учун Тошкент шаҳар маҳалла раисларини, радикаллашувга олиб келаётган (биринчи навбатда маҳаллаларда яшовчи ёшларни) зўравон экстремизм ғояларига самарали қарши курашиш мақсадида гаджетлар, дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда замонавий коммуникация технологияларига ўргатиш.

Маҳалла вакиллари уч босқичда ўқитилди:

1-босқич. Тренинг иштирокчиларини қуйидаги мавзулар бўйича хабардор қилиш: Ҳуқуқий саводхонлик; ХТТ ва ДЭТ яратилишининг тарихий жиҳатлари; Ёллаш усуллари ва алгоритмлари; Профилактик тадбирлардаги хатолар; Ёшлар аудиторияси билан ишлаш.

2-босқич. Экстремизм ва терроризмнинг олдини олишда Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича тренинг иштирокчиларини қуйидаги йўналишларда хабардор қилиш: Замонавий коммуникация технологиялари бўйича ўқитиш; Фото- ва видео контент яратиш технологиялари бўйича (смартфонлар учун турли хил иловалардан фойдаланиш) бўйича ўргатиш.

3-босқич. Тошкент шаҳар маҳаллаларига қарашли телеграм гуруҳлари саҳифалари учун контент – ​​муқобил нарративлар яратиш устида иш олиб бориш.

Менторинг (амалиёт даври) иккита ўқув модули ўртасида, шунингдек камида бир ой давомида тренинг дарслари тугагандан сўнг онлайн режимда амалга оширилди.

Белгиланган вазифаларни ҳал қилиш натижасида, тренинг иштирокчилари иккита мақсадли гуруҳ учун муқобил нарративларни яратишни ўргандилар:

1) Маҳаллада яшовчи ёшлар;

2) Маҳалланинг меҳнат миграциясида ва хорижда таҳсил оладиган ёшлари.

қуйидаги йўналишларда:

-маҳалла тарихи;

-маҳалланинг муваффақиятли аҳолиси тарихи;

-маҳаллада бўлаётган янгиликлар ва воқеалар;

- “Лаззатли Ўзбекистон” рукни;

-маҳалладаги ҳашар ва спорт тадбирлари.


Виктор Михайлов
Жахонгир Пирмухамедов
Музаффар Тажибаев
Бобурмирзо Йигиталиев 


Munosabat bildirmoq


Back to the list