- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Фарғонада чақалоғини 10 минг долларга сотаётган аёл ушланди
Фарғонада чақалоғини 10 минг долларга сотаётган аёл ушланди
Фарғонада аёл 8 ойлик чақалоғини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, аёл Фарғона шаҳар “Янги аср” кўчасидаги массажхонада яшаб, шу ерда ишлаган. У ўз боласини сотиб, эвазига тушган пулдан уй олмоқчи бўлган.
Олиб борилган тезкор тадбирда Учкўприк тумани “Катта Кенагас” қишлоғида аёл фарзандини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.“Уйим йўқлиги сабабли боламни 10 минг долларга сотмоқчи бўлдим. Қилган ишимдан афсусдаман”, дейди аёл.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қорақалпоғистонлик аёл Қозоғистонда фарзандларини сотиб юборганди.
Манба: qalampir.uz