Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик йигитлар қўлга олинди

97

Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилиши олди олинди.

Улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган Абу Салоҳ, Абу Валид ва Аюб лақабли шахсларнинг интернет тармоғида ёшларни террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушишган ҳамда оила аъзоларининг қаршилигига қарамасдан Сурияга кетишни мақсад қилган.

Жумладан, фуқаро А.Ў. Telegram мессенжерида Абу Валид билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган. Кейинроқ у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилган.

Ўз навбатида И.Д. яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам ўзлари билан кетишга кўндирган. Мазкур шахслар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлган.

Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.


Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list