Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Россияда ноқонуний мигрантлар дронлар ёрдамида аниқланмоқда

168

Россияда полиция ноқонуний мигрантларни аниқлаш учун дронлардан фойдаланишни бошлади. Полиция Самара вилояти ва Саратов шаҳрида дронлар ёрдамида рейд ўтказди. Бу ҳақда “Current time” хабар берди.

Маълум қилинишича, дрон ёрдамида ҳудуддаги савдо ва ишлаб чиқариш объектларида миграция қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланган. Жумладан, Самарада ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланган мигрантларга нисбатан 23 та, Россия ҳудудида бўлиш режимини бузган мигрантларга нисбатан 5 та маъмурий баённомалар тузилган.

Бундан ташқари, тегишли меҳнат шартномасисиз ва Миграция бошқармасига хабар бермасдан ишлаётган мигрантлар аниқланган. Ҳозирда маъмурий тергов ўтказиш ва уларнинг иш берувчиларини маъмурий жавобгарликка тортиш учун текшириш материаллари тайёрланган. 

Саратовда қурилиш омборида олиб борилган рейдда эса 47 нафар мигрант текширилган, уларнинг 13 нафари тегишли ҳужжатларсиз ишлаган, 3 нафари Россияда бўлиш тартибини бузган, бир нафари мамлакатда ноқонуний бўлгани сабабли депортация қилинган.

Россияда ишлаш учун мигрантларни ноқонуний ёллаш ва бу ҳақда полицияга хабар бермаслик учун иш берувчи жарима билан жазоланади – фуқаролар 5000 рублгача (56 доллар); мансабдор шахслар – 50 000 рублгача (560 доллар), юридик шахслар – 800 000 рублгача (салкам 9 минг доллар) ёки иш фаолиятини 14 дан 90 кунгача маъмурий тўхтатиб туриш.



Манба: daryo.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list