- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Қозоғистонда газ баллон портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари оғир жароҳатланди
Қозоғистонда газ баллон портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари оғир жароҳатланди
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги икки қаватли уйда газ баллони портлаши оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси хабар берди.
Қарағанда вилоятидаги портлаш 30 январь куни Бухоро-Жирау тумани, Бўтақара қишлоғида содир бўлган. Натижада деворлар, томлар ва шифтлар, шунингдек, биринчи қаватда тахминан 300 квадрат метр майдонда жойлашган хонадон ёнмасдан тўлиқ қулаган.
Уйда жами 46 киши яшаган, портлаш вақтида 35 киши бўлган. Қутқарув ишлари давомида етти киши вайроналар остидан олиб чиқилган.
Жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳам оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Жумладан, 1989 йилда туғилган Холдаров Рустем Умаралиевич танасининг 80 фоизи ва 1987 йилда туғилган Нуриддин Одилжонович Ҳакимов танасининг 35 фоизи куйган, ёпиқ мия шикастланиши, умуртқа синиши кузатилган.Элчихона бу масалани назоратга олган ва Қарағанда вилояти полицияси, фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан алоқада.
Манба: daryo.uz