Dolzarb!
Для трудовых мигрантов зарубежом
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Қидирувда бўлган яна икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
Қидирувда бўлган яна икки ўзбекистонлик Туркиядан депортация қилинди
169
Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2022 йилдан буён Ўзбекистон ИИВ томонидан қидирувда бўлган Фахриддин Шакарбоев (1965 йилда туғилган) ҳамда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланиб, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган Хумоюнбек Мардонов (1992 йилда туғилган) 12 январь куни Истанбулда қўлга олинган.
30 январь куни ушбу фуқаролар бош консулхона дипломатлари иштирокида Истанбул аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.
“Мазкур шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролар Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига ёки Ўзбекистон ИИВга мурожаат қилишлари сўралади”, — дейилади хабарда.
Туркияда ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари тизимли равишда давом эттирилади.
28 январь куни фирибгарликда айбланиб Туркияда қўлга олинган аёл Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Манба: zamin.uz