Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Иорданиядаги АҚШ базасига ҳужум қилинди. Ҳарбийлар ҳалок бўлган

129

Иорданиянинг Сурия билан чегарасида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига дрон ёрдамида ҳужум қилинди. Натижада уч нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган. АҚШ нашрларига кўра, 34 ҳарбий яраланган, хусусан, кўпчилик контузияга учраган.

АҚШ президенти Жо Байден ҳужумни Эрон қўллаб-қувватлайдиган гуруҳлар амалга оширганини айтган. «Ҳужум ҳақида барча фактларни тўплашда давом этяпмиз. Бизга бу ҳужумни Сурия ва Ироқда ҳаракат қилувчи Эрон қўлловидаги гуруҳлар амалга оширгани маълум. Барча айбдорлар жазоланади», деган Байден.

Аввалроқ ҳарбий базага берилган зарба оқибатида 25 нафар америкалик ҳарбий яралангани айтилганди, аммо кейинроқ АҚШ нашрлари 34 ҳарбий турли даражада жароҳат олгани, хусусан контузияга учрагани ҳақида ёзди.

Reuters'га кўра, учувчисиз қурилма АҚШ базасидаги ҳарбийлар яшовчи казарма яқинига урилгани сабаб жабрланганлар сони кўп бўлган. Оқ уйга кўра, Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва бошқа ҳарбийлар Байденга ҳужум ҳақида якшанба куни эрталаб хабар берган.

Америка нашрларида ёзилишича, ҳужум Иорданиянинг Рукбон чўлликларида жойлашган «Tower 22» ҳарбий базасига амалга оширилган. Иордания шимоли-шарқидаги бу ҳарбий база шундоққина Сурия чегарасида жойлашган. 700 метрга 900 метр ҳудудда жойлашган ушбу каттагина базада 70 та бино бор. Базада учиш-қўниш йўлакчаси йўқ, лекин ОАВ у ерда камида 9 та вертолёт сақланганини аниқлаган.

Ушбу база яқинидаги чегаранинг Сурия томонида ҳам АҚШнинг Ат Танфа ҳарбий базаси жойлашган. Иордания томони аввалига ҳужум айнан шу базага амалга оширилгани ҳақида баёнот берганди. Америкаликлар бу махфий базадан 2016 йил ИШИДга қарши жангларда фойдалана бошлаган.

7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин АҚШ Яқин Шарқда фаолликни оширди. Бу ўшандан буён минтақада америкалик ҳарбийлар ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолатдир.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list