Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Индонезиядаги зилзила катта талафот келтирди

1199
Якшанба куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли ер силкиниш оқибатида камида 91 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Индонезия табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлигига асосланиб “РИА Новости” хабар бермоқда дея ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Маълумотга кўра, 200 дан ортиқ киши жиддий жароҳат олган. Агентликнинг қайд этишича, ҳалок бўлганлар сони яна ошиши мумкин.

Якшанба куни Ломбок оролида 6,6 магнитудали зилзила рўй берди. Унинг маркази Матарам шаҳридан 49 километр шимоли-шарқда, ўн километр чуқурликда жойлашган. Офат жиддий зарар келтиргани айтилмоқда.

Айни пайтда бир неча минг одам хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ер ости силкинишлари ҳатто сайёҳлар учун машҳур Бали оролида ҳам сезилган.


Манба: nuz.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list