Информация для родителей

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Олимлар: смартфонлар болаларнинг хотирасини ишдан чиқаради

1125
Швейцариялик олимлар ота-оналарни смарфтонларнинг ўсиб келаётган авлоднинг бош миясига салбий таъсир қилишидан огоҳлантиришди.

Олимлар бир йил давомида швейцариялик 12-17 ёшлаги 800 ўсмирни ўрганишди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, смартфондан бир йил фойдаланган болаларда хотира механизми ишдан чиқа бошлайди. Ўсмирларда эслаб қолиш қобилияти пасаяди, хаёли паришон ва унутувчан бўлиб қолади. Бу ҳолат айниқса смартфонни ўнг қулоғига қўядиганларда айниқса кучлироқ сезилади. Хабар жўнатиш, интернетда ўтириш ва мобиль ўйинлар билан вақт ўтказиш фикрлаш қобилиятини ҳам пасайтиради.

Тадқиқот муаллифларидан бири Мартин Росли қўнғироқ вақтида қулоқчинлардан фойдаланиш ёки овоз кучайтиргични ёқиб қўйишни, смартфонни чўнтакда эмас, рюкзакда олиб юришни ҳамда ўйин ўйнаш ва интернетдан ахборот қидириш учун компьютердан фойдаланишни тавсия қилди.

Манба: zamin.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list