Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Имомлар суицидга карши таргиботга жалб этилди

1535

Узбекистонда ёшлар орасида худкушлик купайган бир пайтда мамлакат жоме масжидларида жума намозларида имомлар суицид Ислом динида гунох ва харом амал экани хакида ваъзлар укимокда. Озодлик сухбатлашган пойтахт Тошкент ва айрим вилоятлардаги масжид имомлари ва мутаваллилари жума намозларида бундай даъватлар Узбекистон Вазирлар Махкамаси Дин ишлар кумитаси топшириги билан айтилаётганини тасдиклади. Бирок, Озодлик сухбатлашган дин вакилларига кура, уларга худкушлик холатлари ортаётганига оид статистик маълумотлар берилмаган.

Тошкентдаги “Сирож Солих” жоме масжидининг мутаваллиларидан бири Озодлик билан сухбатда худкушликка карши ваъзлар Узбекистон Мусулмонар идораси ва Дин ишлари кумитаси топшириги билан укилаётганини айтди.

– Факат бизни масжидда эмас, хамма масжидларда жонига касд килиш масаласида маърузалар буляпти, бу жума хам булди, олдимиздаги жума хам укилади. Диний кумитадан шундай топширик булди. Чунки жонга касд килиш купайган. Энди Ислом динида бу кораланади. Бу имон заифлиги белгисидир. Одамларга буни харом эканини тушунтиринглар, деб бизга топширик булди, – дейди “Сирож Солих” масжиди мутаваллиси.

Узбекистоннинг айрим вилоятларида эса имомлар уйма уй юриб узини улдириш гунох амал эканини одамларга тушунтирмокда.

– Узини улдириш Аллох таоло омонат килган жонни йук килишликдир. Аллох берган омонатга хиёнат килишга хеч кимнинг хакки йук деб, одамларга жума намозида, колган пайтда уйларига бориб тушунтиряпмиз, махаллада ахолини йигиб бу ёмон амал эканини айтаяпмиз, – дейди исми сир колтши шарти билан Озодликка гапирган фаргоналик имом.

Узбекистон Вазирлар Махкамасидаги Дин ишлар кумитасининг Исломий диний ташкилотлар ва имом хатиблар билан ишлаш булими мулозими масжид имомларига жонга касд килишга карши жума намозларида ваъз укиш хакида топширик берилганини тасдиклади.

– Охирги икки ой ичида жонга касд килиш юкори булгани учун жума маърузаларини шу мавзуда олиб бориш буйича курсатмалар берганмиз. Бизга статистика берилмадию, лекин уз жонига касд килиш охирги икки ой давомида кутарилди, деган маълумот берилди. Шу уринда аниклик киритмокчиман, имомларга уйма-уй юриб ташвикот олиб боринглар демаганмиз. Имомарни йигиб, уйма-уй юрасан, деган гап булгани йук. Факат шу эмас, диний нуктаи назардан маколалар чоп этамиз. Диний уламоларнинг суицидга карши социал роликларини хам чикарамиз, – дейди Дин ишлар кумитаси мулозими.

Узбекистон Согликни саклаш вазирлигига кура, хар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари узини улдиради.

Узбекистон Согликни саклаш вазирлигига кура, хар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари узини улдиради.

Озодлик утган икки ой ичида Узбекистонда бешта суицид холати хакида хабар берган эди.

Узбекистон Согликни саклаш вазирлигига кура, хар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари узини улдиради.

Аммо, кузатувчилар худкушлик амаллари расмий ракамларда кайд этилганидан анча куплигини айтади.

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хам утган йил хукумат мажлисида “уз жонига касд килиш холатлари соат сайин ортиб бораётгани”ни айтганди.

Жахон Согликни саклаш ташкилотига кура, дунё буйича хар 40 сонияда дунëда 1 киши узини улдириши баробарида 20 киши уз жонига касд килишга уринади. 


Манба: kun-uz.com

 


Munosabat bildirmoq


Back to the list