Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Асакада салкам 1 кг опийни 12 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга олинди

876

Андижон вилоятининг Асака туманида 9 август куни «Қорадори—2018» тадбири давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказишга уриниш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Туманнинг Зарбдор маҳалласида яшовчи К.М. ва Асака шаҳрида истиқомат қилувчи С.Б. 927,1 грамм «опий» гиёҳвандлик моддасини К.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинада 12 000 долларга сотаётган вақтида ушланди.

Аниқланишича, ушбу наркотиклар Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган. «Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.


Манба: daryo.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list