Dolzarb!
Терроризм/Экстремизм, как явление
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Россияда ИШИДга даъват қилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Россияда ИШИДга даъват қилган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
1249
Санкт-Петербургда Иноқовдан ташқари яна 8 нафар ИШИД ташвиқотчилари борлиги таъкидланяпти.
Россияда Ўзбекистон фуқароси Феруз Иноқов одамларни террорчилик операцияларини ўтказишга ундашда айбдор деб топилди ва 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Санкт-Петербургда Иноқовдан ташқари яна 8 нафар ИШИД ташвиқотчилари борлиги таъкидланяпти.
Ўзбекистонлик Феруз Иноқов Санкт-Петербург ҳудудида террорчилик актларини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун марказий осиёлик одамлар орасида ташвиқот олиб борган. Бироқ у буни тан олмаяпти.
Феруз Иноқов 2017 йил апрелда Акбаржон Жалилов Санкт-Петербург метросида ўзини портлатгач, олиб борилган текширувлар вақтида ҳибсга олинган. У олдинроқ, Акбаржон Жалилов яшаган ва ишлаган уйда қўлга олинган. Терговчилар Жалилов Иноқов қармоғига илинтирган кишилардан бири эканини тахмин қилганлар.
Аммо, тергов натижаларига кўра, Феруз Иноқов ва Акбаржон Жалилов ўртасида алоқалар бўлганига доир ҳеч қандай далил топилмаган.
Манба: qalampir.uz