Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

БМТ Сурияда икки кун ичида 130дан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди

906
Сурия шимоли-ғарбидаги жанговар ҳаракатлар давомида 130дан ортиқ катталар ва болалар ҳалок бўлди, ЮНИСЕФнинг учта тиббиёт муассаси ўққа тутилди, деб хабар берди БМТ бошлиғи расмий вакилининг ўринбосари Фархан Хак.

"Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг хабарига кўра, Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида давом этаётган жанговар ҳаракатлар тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонлар бўлишига олиб келди — дам олиш кунлари Хелеб, Хама ва Халаб вилоятларида камида 134 киши, улар орасида кўплаб болалар бор, ҳалок бўлди", — деди Хак.

Унинг айтишича, "кеча Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳри яқинида тураржойда қурол ва ўқ-дорилар омбори портлаши оқибатида 59 киши, улардан 17 нафари болалар, ҳаётдан кўз юмди".

Бундан ташқари Хак ЮНИСЕФнинг "Идлиб ва Халаб ғарбида сўнгги 36 соат ичида 28 нафар бола ўлдирилгани" ҳақидаги маълумотини билдирди.
"ЮНИСЕФ қўллаб-қувватлови остида бўлган учта тиббиёт муассасига ҳужум қилинган. Улардан иккитаси ишламаяпти", — деди Хак.

Хабарларга кўра, Идлибдаги Хан-Шайкун, Мааррат-Нуман ва Кафр-Нобл аҳоли масканларида барча мактабларнинг фаолияти тўхтатилган.


Манба: kun.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list