Dolzarb! Терроризм/Экстремизм, как явление
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Қобулдаги таълим муассасасида худкуш уюштирган портлашда 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Қобулдаги таълим муассасасида худкуш уюштирган портлашда 40дан ортиқ киши ҳалок бўлди

1338

Афғонистон пойтахти ғарбида амалга оширилган портлаш натижасида камида 48 киши қурбон бўлди, 67 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб Reuters хабар берди.

Худкуш террорчи Дашти-Барчи туманидаги таълим муассасасига бостириб кирган ва портлаш содир этган. Ҳалок бўлганларнинг деярли барчаси талабалар. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса юз берган жойда юзга яқин киши бўлган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани ушбу ҳужумни қоралади ва тергов ишлари ўтказишга буйруқ берди.

"Толибон" ҳаракати мазкур терактга алоқадор эмаслигини билдирди, деб хабар бермоқда Pajhwok агентлиги.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list