Dolzarb!
Терроризм/Экстремизм, как явление
- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Чили авиакомпанияларига самолётлар бортида портловчи қурилма борлиги ҳақида хабар берилди
Чили авиакомпанияларига самолётлар бортида портловчи қурилма борлиги ҳақида хабар берилди
830
Аввалроқ, Чилининг икки компаниясига тегишли саккизта самолётга бу каби таҳдид бўлгани маълум қилинганди.
Ҳозир расмийлар бомба ҳақида қўнғироқ бўлган яна бир нечта рейсларни қўшимча қилишган: LAN 138 (Сантьяго-Антофагаста), Икикада фавқулодда қўндирилган - LAN 632 (Сантьяго-Лима), LAN 324 (Сантьяго-Антофагаста), LAN 461 (Сантьяго–Буэнос-Айрес) ҳамда вақтинча тўхтатиб турилган рейс -LAN 433 (Мендоса-Сантьяго).
Маълум бўлишича, ҳозирга қадар текширилган самолётларда ҳеч қандай бомба излари топилмаган. Чили карабинерлари (полиция) авиакомпанияга ёлғон таҳдид билан ким қўнғироқ қилганига аниқлик киритишмоқда. Бу самолётлар Latam ва Sky компанияларига тегишли.
Манба: nuz.uz