Dolzarb! Для трудовых мигрантов зарубежом

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистонда ОВИР бекор қилиниши кутилмоқда

1019
Ўзбекистон Республикаси паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 

Қарор лойиҳасида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсатномани (стикер) расмийлаштириш бекор қилиниши кўзда тутилган. Унинг ўрнига хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспорт жорий этилади дея ёзмоқда Халқ сўзи нашри.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти — ўз эгасининг шахсини Ўзбекистон ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек, у ўзида электрон ахборот ташувчи (чип)га эга бўлиб, Ўзбекистон фуқаролигини ҳам тасдиқлайди.

Манба: nuz.uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list