Dolzarb!

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон МДҲ билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимини ривожлантиради

1082

Ўзбекистон Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда МДҲ ҳаво мудофаа тизимини такомиллаштиради.


Бугун Минскда Ўзбекистон ва МДҲнинг олти мамлакати ҳамда КХШТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Унда МДҲ мамлакатлари ҳаво-ҳимояси тизимини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, деб ҳабарқилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

“14 август куни Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ҳаво ҳимояси масалалари бўйича координация кенгашининг 49-мажлисида МДҲ ҳаво-ҳимояси тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари масаласи кўриб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Қўмита мажлисида Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари, КХШТ вакиллари,  Россия ҳарбий саноати вакиллари, МДҲ раҳбарияти учрашиб ҳарбий ҳаво мудофааси соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилишади.

Стрельбы из зенитно-ракетного комплекса «Стрела-10» на всеармейском конкурсе «Чистое небо-2018» на базе Учебного центра войсковой ПВО Сухопутных войск в Краснодарском крае

© SPUTNIK / VITALIY TIMKIV  Ҳаво мудофаа тизими

Шунингдек, мажлисда 2019 йилда МДҲ ҳаво мудофаа кучларининг тезкорлиги ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган, биргаликда ўтказиш режалаштирилаётган тадбирларнинг ташкилий масалалари, ҳаво ҳимоясини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинади.


Манба: sputniknews-uz


Munosabat bildirmoq


Back to the list