- Bosh (sahifa)
- Xabardor boling
- Yangiliklar
- Туркиядаги маҳаллий муфтиятлардан биридаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди
Туркиядаги маҳаллий муфтиятлардан биридаги отишмада 5 киши ҳалок бўлди
Туркия шимоли-шарқида жойлашган Арзинжон вилоятининг Таржан шаҳридаги маҳаллий муфтий идорасида отишма юз берди. Отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 2 киши яраланган. Бу ҳақда вилоят маъмурияти маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 17 август соат 15.00да маҳаллий маъмурият биносидаги муфтий офисида ўтаётган мажлисда муфтият ходимларидан бири Ф.А. низо вақтида тўппончадан бетартиб ўқ уза бошлаган. Бунинг оқибатида 2 киши, жумладан муфтий ўринбосари ҳалок бўлган ва 5 киши, жумладан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган Ф.А. яраланган. Яраланганлар шифохонага етказилганлар, бироқ шифокорларнинг уринишларига қарамай улардан 3 нафари, жумладан Ф.А. вафот этган.
Таъкидланишича, қолган икки яраланганнинг ҳам аҳволи оғир. Прокуратура ушбу воқеа юзасидан тергов бошлаган.
Манба: kun.uz