Dolzarb!
  • Bosh (sahifa)
  • Xabardor boling
  • Yangiliklar
  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараси доирасида янги темир йўл ўтказиш шохобчаси қурилади

Jonli efirda

Dolzarb video

Barcha video

Siz so'ragandingiz

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги давлат чегараси доирасида янги темир йўл ўтказиш шохобчаси қурилади

811

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шохобчасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2018-2019 йилларда  «Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шохобчасини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар белгилаб қўйилади:

буюртмачи – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
молиялаштириш манбалари - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ўз маблағлари.

«Ўзбекистон  темир йўллари» АЖ  Бош лойиҳалаш  ташкилоти  билан  ҳамкорликда  ишчи  лойиҳа  тайёрланишини, унинг кўриб  чиқилиши  ва  ваколатли  экспертиза  идоралари  билан келишилишини,  ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси  қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳалаш бошқармаси  миллий  агентлиги лойиҳага оид лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминлайди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ўрнатилган тартибда:

лойиҳа-смета ҳужжатлари тақдим  этилганидан кейин бир ойлик  муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шохобчасини қуриш учун ер ажратиб берилишини;

лойиҳада кўзда тутилган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги давлат чегараси доирасида Оқкўприк темир йўл ўтказиш шохобчасини қуриш ишлари амалга ошириладиган ҳудудда яшайдиган фуқароларни бошқа жойга кўчирилишини;

ер участкалари ажратиб олинганлиги учун, фермер хўжаликлари кўрган зарар учун, кесилган дарахтлар учун  ҳамда фуқароларни кўчириш учун  товон тўловлари  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маблағлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилишини таъминлайди.


Манба: kun.uz



Munosabat bildirmoq


Back to the list